Главная » 2016 » Декабрь » 6 » Сарвар ва Комил шижоат билан ижодга қайтди
08:08
Сарвар ва Комил шижоат билан ижодга қайтди
Эстрада оламида ўз ўрни, ўз мавқеи ва ўз мухлисларига эга бўлган, халқимизнинг севимли хонандалари, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил ўзгача шижоат билан ижодга қайтди. Айни дамда янги тароналар ва клиплар устида иш олиб бораётган Сарвар ва Комил қисқа танаффус ичида янги мусиқий альбом яратишга ҳам улгуришди. "Салом” деб номланган бу тўплам тез кунда омма эътиборига намойиш этилиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур альбомдан жой олган янги қўшиқлардан бири  8-декабрь куни юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали премьера қилинади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ижодкорлар ўз мухлислари учун катта туҳфа тайёрлаб қўйишган. Бу совға ҳақида эса яқин кунларда маълум қиламиз. Ҳозирча бизни кузатиб боринг ва янгиликларни кутиб қолинг.
Категория: Yangliklar | Просмотров: 1362 | Добавил: Admin | Теги: Сарвар ва Комил шижоат билан ижодга | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar