Xonanda Shahzod Nazarov otashin muhabbat shaydolari va rashki kuchlilar uchun  "Men sensiz" deb nomlangan video klipini taqdim qiladi. 

Video ketma-ketlikda bosh rollarni Muqaddas Sa’dullayeva hamda Shohruh Hamdamov ijro qilishdi.

 Rejissor Sunnat Namozov, she'r muallifi Xushnud Darvesh, operator  Hojiakbar Hojiyev, grim ustasi Saidova Sherozalar birgalikda ishlagan alamli muhabbat qisassi ikki kun mobaynida suratga olindi. 
Категория: Yangliklar | Просмотров: 1081 | Добавил: Admin | Дата: 20.12.2017 | Комментарии (1)

Jahongir Otajonovning eng ishongan shogirdi Ortiq Xolmuhammedov prodyuser Sherzod Magrupov bilan ijodiy hamkorlikni boshladi. 

Xonanda Ortiq Xolmuhammedov prodyuser Sherzod Magrupov bilan ishlab boshlagandan buyon ketma-ket video kliplar suratga olish bilan banddir. 

"Xijolat” deb nomlangan video klipi bilan boshlangan ijodiy hamkorlik "Sog’ina-sog’ina” deb nomlangan klip bilan davom etmoqda.

Категория: Yangliklar | Просмотров: 785 | Добавил: Admin | Дата: 20.12.2017 | Комментарии (1)

Мухлисларини кутилмаган қўшиқлари билан доимо қувонтирадиган Уммон гуруҳи яна янги таронасини премьера қилишди. "Ўйламайди" деб номланган мазкур композиция илк жарангидаёқ аъло даражада қарши олинди. Билдирилган ижобий фикрлар, ушбу мусиқий асар қисқа фурсатда ёшлар орасида оммалашишидан дарак беради. Композиция муаллифига тўхталадиган бўлсак, у гуруҳ солисти Зоҳид Риқсиев томонидан яратилган.
Категория: Yangliklar | Просмотров: 787 | Добавил: Admin | Дата: 26.10.2017 | Комментарии (0)

Аввал хабар берганимиздек, Жаҳонргир Позилжонов ва Божалар гуруҳи "Анжир" номли қўшиқлари учун видеоклип  суратга олдиришган эди. Куни кеча бу видео асар оммага намойиш қилинди.  Қўшиққа мос рақслар билан бойитилган бу ижод маҳсулининг режиссёри ва оператори Шерзод Умаров. Тарона муаллифлари эса Ҳамдам Собиров ҳамда Ботир Алиев.
Категория: Yangliklar | Просмотров: 645 | Добавил: Admin | Дата: 26.10.2017 | Комментарии (0)

Бир неча кун олдин "Парвона" қўшиғини тақдим қилган Ягона бугун ушбу қўшиқнинг клипини премьера қилди. Сардор Аҳмедов режиссёрлигида суратга туширилган клип қувноқ ва томошабинга яхши кайфият улашадиган ижод маҳсули бўлган. Унда серқирра ижодкор Элдор Қаюмов ҳам иштирок этган. Қўшиқ Нодир Азимов ва Тимур Раҳмонов билан бирга яратилган.
Категория: Yangliklar | Просмотров: 780 | Добавил: Admin | Дата: 24.10.2017 | Комментарии (0)

Эстрада оламида ўз ўрни, ўз мавқеи ва ўз мухлисларига эга бўлган, халқимизнинг севимли хонандалари, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил ўзгача шижоат билан ижодга қайтди. Айни дамда янги тароналар ва клиплар устида иш олиб бораётган Сарвар ва Комил қисқа танаффус ичида янги мусиқий альбом яратишга ҳам улгуришди. "Салом” деб номланган бу тўплам тез кунда омма эътиборига намойиш этилиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур альбомдан жой олган янги қўшиқлардан бири  8-декабрь куни юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали премьера қилинади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ижодкорлар ўз мухлислари учун катта туҳфа тайёрлаб қўйишган. Бу совға ҳақида эса яқин кунларда маълум қиламиз. Ҳозирча бизни кузатиб боринг ва янгиликларни кутиб қолинг.
Категория: Yangliklar | Просмотров: 1361 | Добавил: Admin | Дата: 06.12.2016 | Комментарии (0)

Эстрадамиз юлдузи Шоҳруҳхон айни дамда февраль ойида бўлиб ўтадиган "Шайдо” деб номланган концерт дастурига қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Концерт учун янги қўшиқлар яратишни аллақачон бошлаб юборган хонанда куни кеча кутилмаган совға тайёрлаётганини маълум қилди. У қолдирган маълумотдан айтиш мумкинки, хонанда ўз ваъдасига содиқ қолди. Бу йил ҳам у концертида устоз санъаткорлар ижодига мурожаат қилиб, сиз севган қўшиқлардан бирини янгича талқинда ижро этиб, мухлисларга тақдим этади. Устоз санъаткор Муҳриддин Ҳолиқовнинг "Комила қиз” қўшиғини қайта ижро этганида халқимиз томонидан аъло даражада кутиб олинган эди. Мухлислар қалбидан ўзгача жой олган бу қўшиқдан сўнг яна бир нечта устоз санъаткорлар ижодига мурожаат қилди. Бу йил эса у яна Муҳриддин Ҳолиқовнинг "Паризод” қўшиғини янгича талқини устида иш олиб бораётганини м ... Читать дальше »

Категория: Yangliklar | Просмотров: 1187 | Добавил: Admin | Дата: 06.12.2016 | Комментарии (0)

Куни кеча эстрадамиз юлдузи мафтункор Шаҳзода мухлислари учун ажойиб туҳфа тайёрлагани ҳақида маълумот берган эдик. Бир нечта дунё таниган хонандалар билан дуэтлар куйлаб, улар билан ҳамкорликда яратган ҳар бир ижод маҳсули маълумки, ўз мухлисларини топиб келган. Хонанданинг ана шундай ҳамкорликда яратилган қўшиқлари сони яна биттага ортди ва бу мухлисларни хушнуд қилиши аниқ. Шаҳзода Dr Costi билан ҳамкорликда "Billionaire” деб номланган тарона ёзди. Бу композиция хонанданинг Dr Costi билан ҳамкорликда яратган учинчи қўшиғи ҳисобланади. Мазкур тарона ваъдага мувофиқ бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан аъло даражада қарши олинган бу композицияни ҳозироқ тингланг.
Категория: Yangliklar | Просмотров: 1045 | Добавил: Admin | Дата: 25.11.2016 | Комментарии (0)

Ўзининг "Шўхидан бўлсин” мисралари билан куйлаган қўшиғи орқали халқимиз меҳрини қозонган истеъдодли хонанда Нилуфар бугун омма эътиборига ўзининг орзулар деб номланган таронасини тақдим қилди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган бу композиция Якзон сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Таронага Равшан Алиев томонидан мусиқий сайқал берилган. Бу мусиқий асар ҳам бошқа тароналари каби ўз тингловчиларини топишига умид қиламиз ва омад тилаган ҳолда мазкур композициядан баҳра олишга чорлаймиз. Марҳамат.

Категория: Yangliklar | Просмотров: 935 | Добавил: Admin | Дата: 25.11.2016 | Комментарии (0)

Миллий эстрада йўналишида яратилган бир нечта қўшиқлари билан халқимиз назарига тушган хонанда Фаррух Раимов ... Читать дальше »

Категория: Yangliklar | Просмотров: 973 | Добавил: Admin | Дата: 21.11.2016 | Комментарии (0)

1 2 3 ... 35 36 »